пулининг хориждаги нархини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Бу ишни чет эл товарларини импортга олувчиларнинг талабини чеклаш воситасида, масалан, импортга рухсатни озайтириш йўли билан амалга оширадилар. Бундай пайтда турли хил мамлакатларда алмашиниш нархлари ўртасидаги мутаносиблик бузилади. Бу бузилиш айрим давлатлар чет эл пулларининг жараёнларига қаттиқ тўсқинлик кўрсатган пайтдагина юз беради. Негаки, у тўсқинлик қилмаса, савдогар пул алмаштиришдан фойда кўриши мумкин. Одамлар бу ишга муккасидан кетадилар. Натижада ҳар хил алмашиниш нархлари ўртасидаги мутаносиблик қайта тикланади. Алмашиниш муносабатларига нисбатан қилинган бундай тўсқинликларнинг кўпгина мамлакатларда уруш йиллари ва иқтисодий кризис пайтларида бўлиши маълум ва машҳурдир. Биламизки, бундай вақтларда пулга оид муносабатларини чеклаб қўйган давлат пулининг нархи бошқа давлатдаги пулга оид низомларга қараб бошқаларникидан фарқ қилади. Масалан, қайси бир давлатда бир хил алмашиниш баҳоси низоми қўлланса, ўз пули билан мазкур давлат пули ўртасидаги расмий алмашиниш нархи барқарорлашади. Негаки, марказий банк ҳам, рухсат этилган бошқа банклар ҳам чет эл валюталари операциялари билан шуғулланиши ҳуқуқига эга бўлиб, уларни барқарор нархда олиб, барқарор нархда сотадилар.
125-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|